Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мигрантлар Ўзбекистонга йил бошидан буён 4,5 млрд доллар юборишди
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон аҳолисининг халқаро пул ўтказмалари ҳажми 5,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар берди.
Бу қийматдан аҳоли томонидан хорижий давлатлардан Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари тизими орқали 4,5 млрд доллар жўнатилган, Ўзбекистондан хорижий давлатларга эса 0,8 млрд доллар валюта маблағлари ўтказилган.
Маълум қилинишича, валюта маблағларининг халқаро пул ўтказмалари орқали тушуми ҳажми 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошган: 2018 йилнинг илк 9 ойида ушбу қиймат 3,8 млрд долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026