Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди
Подполковник Баҳром Билолиддинович Зулфиқоров мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Баҳром Зулфиқоров 1980 йилда Андижон вилоятининг Бўз туманида туғилган. 2001 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини имтиёзли диплом билан, 2008 йилда эса Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.
Бунга қадар Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Мудофаа вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи саналади.
Бундан олдин, Олим Тошбоев Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026