Ўзбекистон Инвестиция дастурини шакллантиришнинг янги тартиби жорий этилди
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қабул қилинган 5717-сон Фармони ва вазирлик томонидан Фармон ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Вазирлик Ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиғи Иномжон Абдураҳмонов берган маълумотларига кўра, 2019 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5717-сон Фармонга асосан, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишда янги тартиб жорий этилди, унга кўра, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг тасдиқланган концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида унинг асосий кўрсаткичларини ҳар йили аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда уч йиллик даврга шакллантирилиши белгиланган.
Инвестиция дастурини шакллантиришнинг аввалги тизими истиқболли инвестиция лойиҳаларини босқичма-босқич тайёрлашни ва лойиҳа ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминламаганлиги, бу эса молиялаштиришнинг очилиши, маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда қувватлар ишга туширилишининг кечиктирилишига сабаб бўларди. Яъни аввалги тартибга кўра, Инвестиция дастури бир йил муддатга шакллантириларди ва қабул қилингандан кейингина лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқилиб, пудратчилар билан шартнома тузилгандан кейингина қурилиш ишлари баъзи ҳолларда апрел-май ойларида бошланарди.
Янги тартибга кўра эса Инвестиция дастурига фақат лойиҳаолди ҳужжатлари пухта ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳалар киритилади, шу сабабли уч йилга мўлжалланган Инвестиция дастури декабр ойида қабул қилинган сўнг, қурилиш ишларини январ-феврал ойларида бошлаб юбориш имконияти мавжуд бўлади ва маблағлар ўз вақтида ўзлаштирилишига ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилишига замин яратган.
Бундан ташқари, Фармонга кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш, шунингдек Дастурнинг амалга оширилишини умумий мониторинг ва назорат қилиш бўйича ваколатли орган деб белгиланган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2020 - 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳа (объект)ларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилиб, ушбу рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги йиғилиш баёни билан тасдиқланди.
Инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш жараёнига илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида, ушбу Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги “Инвестиция лойиҳаларини назорат ва мониторинг қилиш соҳасида ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 616-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва эксплуатация қилиш бўйича Регламент тасдиқланди.
Шу билан бирга, “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизимида ишлаш учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 1597 та ходимларига тренинглар ўтказилди.
Жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш ушбу автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган инвестиция ва ташқи савдо соҳасидаги ҳужжатларни амалга ошириш бўйича “йўл хариталари”, шунингдек хўжалик бирлашмалари ва стратегик аҳамиятдаги корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиши ва киритилиши ушбу Фармонда белгилаб қўйилган.
Шу сабабли, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган инвестиция ва ташқи савдо соҳасидаги ҳужжатларни амалга ошириш бўйича “йўл хариталари”, шунингдек хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятдаги корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилиши таъминланмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 31 июль ва 1 августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусь Республикасига ташрифи натижаларига кўра “Йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2019 йил 3 август санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4416 “Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланди.
Қарор билан кооперация ва экспорт шартномалари ҳамда келишувлари борасида қиймати 277,7 млн. доллар бўлган 164 та лойиҳа қамраб олинди.
Шунингдек, Фармонга асосан Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг янги таҳрири ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва яқин кунларда ушбу Низомнинг тасдиқланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024