Жаҳон | 08:19 / 11.10.2019
11580
1 дақиқада ўқилади

Трамп Туркия ва курдлар ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилди

Фото: AP Photo/Evan Vucci

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия ва суриялик курдлар ўртасидаги ихтилофда воситачилик қилишни таклиф қилди.

Трамп твиттердаги хабарида АҚШ жанговар ҳаракатлар ҳудудига “минглаб ҳарбийларни жўнатиши”, Туркияга қарши жиддий санкциялар киритиши ёки ихтилоф томонларига тинчлик битимига эришишда ёрдам бериши мумкинлигини айтган. Шу билан бирга Трамп АҚШ Туркия амалиёт ўтказаётган ҳудуддан ўз ҳарбийларини улар “ўз ишларини бажариб бўлганлари учун” олиб чиққанини қўшимча қилиб ўтган.
 
АҚШ президенти, шунингдек, Туркия ва курдлар 200 йилдан бери бир-бирлари билан урушиб келаётганини таъкидлаб ўтган. 

Туркия 9 октябрда Сурия шимолида курд отрдларига қарши ҳарбий амалиётни бошлади. 

Мавзуга оид