11:14 / 12.10.2019
0
11293

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари тайинланди

Фото: Олег Прасолов

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи тайинланди.

Ҳукумат қарорига кўра, Тўлқин Набиевич Набиев Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикасининг бош вазири Абдулла Арипов 2019 йилнинг 11 октябрь куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.

Маълумот учун: Тўлқин Набиев бундан олдин Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи, Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Аввалроқ, Сунатулла Бекенов президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top