10:44 / 12.10.2019
1
90190

Фото: Ўзбекистон президентининг рафиқаси ва қизи Хивага борди

Фото: Instagram /Shahnoza Mirziyoyeva

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева қизи Шаҳноза Мирзиёева билан Хива шаҳрига борди. Бу ҳақда Шаҳноза Мирзиёева Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.

Хусусан, Зироат Мирзиёева ва Шаҳноза Мирзиёева Ичан-Қалъа меъморий мажмуасига ташриф буюриб, тарихий обидалар билан танишишди ҳамда ҳунармандчилик расталарини кўздан кечиришди.

«Икки саҳро, Қизилқум ва Қорақум орасида жойлашган Хива шаҳри - азалдан ҳаёт қайнаган воҳа дурдонаси. Хива хонлиги ҳақида кўп ўқиганман, лекин Хиванинг ўзида бўлибгина мамлакатимиз ўз тарихи билан нақадар бой ва буюк эканини тўлиқ англадим!» - деб ёзади Шаҳноза Мирзиёева.

Унинг сўзларига кўра, бу ердаги замонавийлик ва тарих уйғунлиги сўз билан ифода этиб бўлмас муҳитни яратади. 

«Хивада ҳар қадамда ислом меъморчилигининг энг ёрқин намуналарини учратиш мумкин. Ушбу шамолли шаҳарда қадимийлик руҳини сезиш, юртимиз бой тарихи нақадар улуғвор эканини ҳис этиш, меъморий обидалар чиройидан завқланиш мумкин. Хива ҳавоси кишини мафтун қилади, ўзига ром этади...», - дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашган Шаҳноза Мирзиёева.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top