Қозоғистонда ҳам нон нархи ошади

Фото: The Daily Meal
Қозоғистонда нон нархи ошади. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров хабар берди, деб ёзмоқда Tengrinews.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир ноннинг нархи ҳудудга қараб 75-78 тенгега тенг. «Ўйлайманки, бу содир бўлади. Нарх ошиши у қадар катта бўлмайди - 80-82 тенге атрофида», - дея қўшимча қилди вазир. Шу билан бирга, у бу нархларнинг бироз кўтарилиши эканлигини таъкидлади.
«Нон нархи кескин кўтарилишининг олдини олиш учун биз «Продкорпорация» АЖ билан барқарорлаштирув жамғармаларидан дон сотиб оляпмиз. Бундан ташқари, ҳар бир вилоят ҳокимлиги барқарорлаштирув жамғармаларидан дон ва ун харид қилмоқда. «Продкорпорация» ҳар йили, февралдан июлга қадар, ички бозорни барқарорлаштириш учун 150-250 минг тонна донни комбинатлар ўртасида сотади. Нон нархи кескин кўтарилмаслиги учун бу йил 150 минг тонна ғалла ички бозорга сотилди», - деди мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари матбуот анжуманида.
Бундан олдин, Ўзбекистонда яқин вақт ичида қолипли нон (буханка)нинг нархи 1500 сўмга кўтарилиши хабар берилганди. Kun.uz манбаси маълумотига кўра, бу дон ва ун нархларининг эркинлаштирилиши туфайли рўй беради.
Манбанинг таъкидлашича, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга «нон компенсация» пули сезиларли ошиши мумкин. Компенсация миқдори ойига 50 минг сўмни ташкил этади. Ҳозирда ҳукумат нон учун сарф-харажатларни қоплаш учун ойига қарийб 1,6 миллион кишига 22,5 минг сўмдан тўламоқда.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Океанда пластикни «ейишга» қодир замбуруғлар топилди
Фан-техника | 01:40
-
Биотехнологик стартап 10 минг йил олдин қирилиб кетган даҳшатли бўриларни «қайта яратди»
Фан-техника | 01:09
-
АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 23:47 / 07.04.2025
-
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Жамият | 23:03 / 07.04.2025
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025