Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда “Хагибис” тўфони қурбонлари сони 67 нафаргача ошди
Японияга ўтган дам олиш кунлари ёпирилган “Хагибис” тўфони қурбонлари сони 67 нафаргача ошди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Табиий офат қурбонлари энг кўп Фукусима префектурасида қайд қилинган. Бу ерда тўфон 25 кишининг ҳаётини олиб кетган. Бутун мамлакат бўйлаб жабрланганлар сони 200 дан ошиб кетган, 10 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум қилинишича, табиий офат таъсирига учраган ҳудудларда инфратузилмани тиклаш ҳамда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Бу ишларга 11 мингга яқин киши, жумладан мудофаа кучлари жангчилари жалб қилинган.
Талофат ҳудудларида 230 га яқин мактаб ишламаяпти, ўнлаб супермаркетлар ёпилган. 50 дан кўпроқ жойда дарё ва сув омборларининг ўзанидан тошиши қайд қилинган. Тошқинлар сабабли бир қатор темир йўл линияларида ҳаракат ҳануз йўлга қўйилмаган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026