Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилондаги савдо мажмуасида қотиллик содир этилди
Марғилон шаҳрида қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, 2019 йил 15 октябрь куни соат 10:00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри марказида жойлашган "Ойгул" савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва унинг 3 нафар қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан Х.М.ни кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
С.Т. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
14:45 / 11.05.2026