15:20 / 16.10.2019
0
9829

Reuters: АҚШ Эронга қарши кибероперация ўтказди

Фото: Rick Wilking / Reuters

АҚШ Саудия Арабистони нефть объектларига қилинган ҳужумга жавобан сентябрь охирида Эронга қарши махфий кибероперация ўтказди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.

Агентликнинг ёзишича, киберҳужумлар Эрон тарғиботига қарши қаратилган.

Пентагон мазкур хабарни изоҳлашдан бош тортди. 

"Сиёсат ва оператив хавфсизлик доирасида кибермакондаги операциялар, разведка ва режалаштиришларни муҳокама қилмаймиз", - деди АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Элисса Смит.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрда Saudi Aramco компаниясининг иккита заводига ҳужум уюштирилганди. Ҳужум учун жавобгарликни Ямандаги хусий исёнчилари ўз зиммаларига олди.

АҚШ ва Саудия Арабистони ҳужумларда Эронни айблади. Уларнинг фикрича, ҳужумлар хусийларда йўқ бўлган дронлар ва ракеталар ёрдамида амалга оширилган. Теҳрон бу айбловларни асоссиз деб атади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top