Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон гуручининг Ўзбекистонга экспорти 34 баробарга ошди
2019 йил январь-августида Қозоғистон умумий ҳисобда 53,9 минг тонна гуруч экспорт қилди.
Бу ҳақда LS нашри хабар берди.
Ушбу маҳсулотнинг экспортидан 15,5 млн доллар олинган. Экспорт ҳажми натурал кўринишда 5,1 фоизга, пул кўринишида эса 6 фоизга камайган.
Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон гуручи энг кўп ҳажмда Ўзбекистонга жўнатилган. Ўзбекистонга 6,9 млн долларлик 22,9 минг тонна гуруч сотилган. 2018 йилнинг илк 8 ойига нисбатан ушбу кўрсаткич 33,7 марта ўсган.
Тожикистон Қозоғистондан 4,7 млн долларга 17,8 минг тонна, Россия 1,8 млн долларга 7,7 минг тонна, Украина 716,2 минг долларга 2,8 минг тонна, Туркманистон 941,1 минг долларга 1,4 минг тонна гуруч харид қилган.
Бундан ташқари, Қирғизистонга 163,4 минг долларлик 680 тонна, Афғонистонга 76,8 минг долларлик 272 тонна, Мўғулистонга 81,6 минг долларлик 143,1 тонна ва Озарбойжонга 26,8 минг долларлик 67 тонна гуруч жўнатилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026