Саудия Арабистонида автобус иштирокидаги ЙТҲда 35 нафар зиёратчи ҳалок бўлди
Саудия Арабистони ғарбида автобус ва юк машинаси иштирокида рўй берган автоҳалокат оқибатида камида 35 нафар зиёратчи ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди. Бу ҳақда Саудия янгиликлар агентлиги полиция вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, автоҳалокат Мадина маъмурий округидаги ал-Ахал қишлоғида юз берган. Автобусда араб ва Осиё мамлакатлари фуқаролари бўлган.
Хабарда қайд этилишича, ҳодиса натижасида транспорт воситасида ёнғин содир бўлди.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Саудия Арабистонида доғистонлик зиёратчилар автобусининг ЙТҲга учраши натижасида бир аёл ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Ар-Риёд шаҳрига кираверишда тўхтаган автобусга юк машинаси келиб урилган. Транспорт воситасида ҳаммаси бўлиб 37 йўловчи бўлган.
Мавзуга оид
19:01
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбойжонга боради
12:37 / 27.10.2024