Жамият | 08:29 / 17.10.2019
5762
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг баъзи туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: SimonSPb / Shutterstock.com

Тошкент вилоятининг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2019 йил 17 октябрь куни Зангиота тумани, “Хонобод” қишлоғи, “Хонободтепа” МФЙ ҳудудидаги жами жами 210 та аҳоли хонадонларида соат 13:00 дан 17:00 гача, Юқори Чирчиқ тумани, Жамбул ҳудудидаги жами 2800 та аҳоли хонадонларида соат 12:00 дан 17:00 гача, 2019 йил 18-19 октябрь кунлари Паркент тумани ҳудудидаги жами 24 690 та аҳоли хонадонларида ва 606 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.

“Ҳудудгазтаъминот” куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид