Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tashkent city кўчаларига қандай ном қўйилиши кутилаётгани маълум бўлди
Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга ном бериш тўғрисидаги пойтахт ҳокими қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага кўра, бизнес марказ ҳудудида 6та номсиз кўча мавжуд ва уларни қуйидагича номлаш таклиф этилмоқда:
- Янги Тошкент кўчаси
- Янги Тошкент тор кўчаси;
- Ўқчи кўчаси;
- Заргар кўчаси;
- Хадра кўчаси;
- Хадра тор кўчаси.
Лойиҳа бўйича 2 ноябрга қадар таклиф ва мулоҳазаларни ёзиб қолдириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Tashkent city ҳудудида Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси қуриб битказилган, президент Шавкат Мирзиёев бу объектларни 9 октябрь куни бориб кўрган эди. 12 октябрда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишбилармонлик марказининг очилиши муносабати билан видеомурожаат йўллаганди.
Мазкур халқаро бизнес маркази қурилиши 2018 йилда бошланган, ундаги барча объектлар 2021 йилгача қуриб битказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:11
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026