22:48 / 21.10.2019
0
3903

Байрутдаги намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда

Al Hadas телеканалининг маълумот беришича, намойишчилар ҳукумат вақтдан ютиш учун бажариб бўлмас ваъдаларни бермоқда.

Ливандаги намойишчилар бош вазир Саад Харирий маҳкамаси томонидан маъқулланган инқирозга қарши режани қабул қилмасликларини билдиришди. Al Hadas телеканали намойишчилар томонидан қабул қилинган баёнот ҳақида маълумот берди.

"Ҳукумат вақтдан ютмоқчи ва билиб туриб бажариб бўлмас қарорларни таклиф қилмоқда. Биз барчани норозилик намойишларида қатнашишга ва ҳукуматнинг истеъфога чиқишига эришишга чақирамиз", - дейилади унда.

Аввалроқ Ливан бош вазири Саад Харирий мамлакатдаги молиявий инқирозни ечиш учун комплекс чора-тадбирлар ва ислоҳотлар ўтказилишини, жумладан, ҳозирги ва собиқ вазир ҳамда депутатларнинг маошлари 50 фоизга камайтирилишини, молиявий инқирозга қарши курашиш бўйича қатор чоралар кўрилишини эълон қилганди.

Al Watan агентлигининг хабар қилишича, бош вазирнинг нутқидан сўнг Байрут марказидаги майдонга йиғилган намойишчилар "Халқ режим алмашишини талаб қилади!" деб ҳайқирган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top