09:50 / 21.10.2019
0
7055

Танзила Норбоеванинг Японияга ташрифи ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: KUN.UZ

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева жорий йил 22-24 октябрь кунлари Японияга ташриф буюради.

Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси президенти А.Санто билан музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Япониянинг янги императори Нарухито тахтга ўтириши муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимда иштирок этади.

Бундан олдин, Япония янги императорининг тахтга ўтириши маросимида Ўзбекистондан Танзила Норбоева қатнашиши хабар берилганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top