Жамият | 14:49 / 23.10.2019
5562
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент вилоятининг айрим туманларида истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.

«Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йил 23 октябрь куни:

Зангиота тумани «Иттифоқ», «Номданак» ва «Нурафшон» МФЙлари ҳудудидаги жами 650 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача;

Нурафшон шаҳар «Муқимий» МФЙ «Одил Файзиев» кўчаси ҳудудидаги жами 120 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 га қадар;

Бўка тумани «Хўжақўрғон» МФЙ ҳудудидаги жами жами 110 та аҳоли хонадонларида соат 11:00 дан 15:00 гача;

Қибрай тумани «Амир Темур», ва «Тараққиёт» МФЙлари ҳудудидаги жами 480 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид