Иқтисодиёт | 17:44 / 24.10.2019
10793
1 дақиқада ўқилади

«ERIELL Group»: Углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш бўйича навбатдаги ютуқлар

«ERIELL Group» компаниясининг Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сонли қарори билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастури»ни амалга оширишдаги навбатдаги муваффақияти Қашқадарё вилоятида жойлашган «Ойдин» конидаги фаолияти билан белгиланади. Саноат газ оқимига эга қудуқлар қурилигини муваффақиятли якунига етказиш тенденцияси кунлик 500 минг м³ газ оқими ва 12 м³ конденсатга тенг бўлган 12-қудуқда ҳам давом этди.

Қудуқларни қуриш вақтини 15 суткага қисқартириш ва ойига 1110 м/ст. тижорат тезлигида бурғилашга замонавий ускуналар ва илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда «ERIELL Group» компаниясининг юқори малакали мутахассислари ҳамда «Ўзбурғунефтгаз» АЖ бурғиловчиларининг синергияси туфайли эришилди.

«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид