Жаҳон | 00:45 / 24.10.2019
5867
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида янги ташқи ишлар вазири тайинланди 

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд фармонига кўра, подшоҳликнинг ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Ассаф ўз лавозимидан озод этилиб, давлат вазири ва вазирлар кенгаши аъзоси лавозимларига тайинланди. Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар берди. 

Фото: РИА "Новости"

Подшоҳнинг яна бир фармони билан ал-Ассаф ўрнига шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. 

Ал-Ассаф ташқи ишлар вазири лавозимини 2018 йил 27 декабрдан бери эгаллаб келаётганди.

Ал-Ассафдан аввал ташқи ишлар вазири лавозимини подшоҳликнинг ҳозирги ташқи ишлар давлат вазири Одил ал-Жубайр эгаллаган.

Мавзуга оид