Жамият | 19:34 / 25.10.2019
8843
6 дақиқада ўқилади

«SIMMA HOTEL» -барча меҳмонлар кўнгли тўладиган маскан

Ҳар қандай сайёҳ борки сафарга отланаркан, биринчи навбатда маданий мерос объектлари, қадимий ва замонавий кўркам масканлар сони, иншоотларнинг масофа жиҳатидан яқинлиги, яшаш учун қулай ва шинам шароит, касбий фаолияти юзасидан барча имкониятларнинг муҳайё қилинганлиги, транспорт, таомланиш ва соғломлаштириш борасида зарур талабларга жавоб берадиган масканни излайди ва ўша ерда қўним топишни кўзлайди.

Пойтахтимизда фаолиятини бошлаган «Simma Hotel SPA & Water Park» меҳмонхонасини ана шундай масканлар сирасига киритиш мумкин.

Боиси мазкур меҳмонхона пойтахт Тошкентнинг энг баҳаво жойида жойлашганлиги билан бирга Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти, маҳаллий “Тошкент 3” терминали ҳамда “Жанубий темир йўл вокзали”га яқин ҳудудда жойлашган. Бу эса қадим Ўзбекистонга ташриф буюрувчи ҳар қайси сайёҳ ва бизнесменлар учун жуда қулай ҳисобланади.

«Simma Hotel SPA & Water Park» меҳмонхонасига ташриф буюрувчилар ҳам ана шу имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда, сирли ва бетакрор Ўзбекистоннинг тарихий масканларига саёҳат уюштиришлари, миллий урф-одат ва анъаналар билан яқиндан танишишлари, саломатликларини тиклашлари, руҳий ва маданий ҳордиқ олишлари ҳамда ҳамкорлари билан тадбиркорлик учрашувларини амалга оширишлари мумкин.

 «Simma Hotel SPA & Water Park» меҳмонхонаси ўз мижозларига энг қулай ва самарали тарзда аэропортдан кутиб олиш ва кузатиб қўйиш, бепул Wi-Fi, бепул автотураргоҳ, конференц-заллар, кун-у тун хизмат кўрсатувчи ресторан ва бар, кун-у тун хоналарга хизмат кўрсатиш, лобби-бар, фотосессия учун манзарали масканлар, юкларни сақлаш, кимёвий тозалаш ва кир ювиш хизматлари, валюта айирбошлаш, банкомат хизматларини таклиф килади.

Шу билан бир қаторда меҳмонларнинг иш ва саёҳатдан кейин мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун ёпиқ аквапарк, турк ҳаммоми, фин саунаси, SPA-муолажалари, караоке, бильярд, кинозал, стол тенниси каби қулайликлар ҳам муҳайё.

«Simma Hotel Spa & Water Park» меҳмонхонаси томонидан мижозлар хоҳишига қараб Standard, Deluxe, Lux, Executive, Studio, Superior Suite, Grand Suite ва Royal Suite турдаги хоналар таклиф этилади. Бу каби хоналар сони 118 та бўлиб, улар ўзининг нафислиги, бежиримлиги ва Европа услубида безатилганлиги билан ажралиб туради.

Ҳар бир хона қулай ва кўркам мебель жиҳозлари, кенг душхона, спутник телевидениеси, кондиционер, бепул Wi-Fi, телефон, соч қуритгич, сейф, мини-бар, музлатгич ва ҳаммом косметикаси тўплами билан жиҳозланган.

РЕСТОРАН

 «Suzane» ресторани – бу бежиримлик билан бир қаторда шинамлик, ранг-баранглик ҳамда нафислик мажмуидир. Бу маскан мижозларни ҳайратда қолдириши шубҳасиз!
Янги йилда ҳамкасблар даврасида байрамни нишонлаш учун энг яхши танловлардан бири бу, албатта, «Suzane» ресторанидир.

«Suzane» - бу мароқли нонушта қилиш, хушбўй қаҳвадан баҳраманд бўлиш, мазали тушликдан татиб кўриш ҳамда ширинсўз ходимларнинг самимий хизмати қуршовида оқшомни бетакрор ўтказиш учун бетакрор маскандир. Ресторан биринчи қаватда жойлашган бўлиб, 100 кишига мўлжалланган ўриндиқлардан иборат. Туғилган кун, банкет ва маросим учун айни  муддаодир.

Оилавий байрамлар, дўстона ўтиришлар, романтик учрашув ёки корпоратив тадбирлар – буларнинг барчаси Сиз учун аъло даражада ташкиллаштириб берилади!

Ресторанда миллий, Европа ҳамда Шарқ ошхоналарининг энг машҳур, мазали ва севимли таомларидан татиб кўришингиз мумкин.

Малакали барменлар ҳар бир таомнинг таъмини янада тотли қила оладиган ичимликларни танлашда беминнат тавсиялар беради.

 «Suzane» ресторани ходимлари мамнуният билан орзуингиздаги байрамни ташкиллаштириб беришга қодир, зеро ажойиб хотиралар мижозларга бу ерга яна қайтиб келиш истагини туҳфа этиши шубҳасиз!

Ҳамкасблар ва оила аъзолари даврасида байрам нишонлаш учун яхши танловлардан бири бу албатта «Suzane» ресторанидир.

SPA & Health Club

Serenity

Замонавий дизайн ва дид билан жиҳозланган мажмуада мижозлар ўз вақтларини мароқли ҳамда мазмунли ўтказишлари мумкин.

Меҳмонхона биносида жойлашган ҳамда энг сўнгги турдаги тренажёрлар билан жиҳозланган спортзалда ўтказиладиган оғир бироқ мароқли машқлардан сўнг ушбу маскандаги чўмилиш ҳавзасида чарчоқ чиқариш имконияти мавжуд. Ёпиқ сув ҳавзаси ҳамда соғломлаштирувчи массаж барчага хуш ёқиши табиий.

Мижозлар исталган пайтда малакали спорт мураббийлари мижоз имкониятидан келиб чиқиб индивидуал машқлар дастури ҳамда овқатланиш рационини тавсия этадилар.

Шунингдек, ёпиқ аквапарк ҳудудида шинам кийиниш хоналари, хавфсиз технологиялар билан жиҳозланган жавонлар, озода чўмилиш хоналари, замонавий иситиш-совутиш тизими, фитнес-бар ва кўплаб аксессуарлар мавжуд.

Республикамизнинг турли ҳудудларидан ҳамюртларимиз келиб қишин-ёзин мўтадил ҳароратда танни яйратадиган аквапаркда чўмилиб, меҳмонхонамизда ҳордиқ чиқариб кетаётганлари биз учун қувонарли бўлмоқда.

Республикамизнинг турли ҳудудларидан ҳамюрларимиз оила аъзолари билан келиб, қишин-ёзин мўътадил ҳароратда танни яйратадиган аквапаркда чўмилиб, меҳмонхонамизда ҳордиқ чиқариб кетаётганликлари биз учун қувонарли бўлмоқда.

АНЖУМАНЛАР ЗАЛИ

«Simma Hotel Spa & Water Park» меҳмонхонасида тренинглар, семинарлар ва конференцияларни ўтказишга мўлжалланган 3 та анжуманлар зали мавжуд. Улар ўзида 150 нафаргача иштирокчини сиғдира олади. Анжуманлар зали замонавий овоз аппаратуралари ҳамда визуал асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

«Simma Hotel Spa & Water Park» меҳмонхонасининг аҳил жамоаси ҳар қандай мураккаб анжуманларни ташкиллаштириб бериш имконига эга. Сифатли ёруғлик таъминоти, шинам мебеллар, залнинг қулай жойлашуви анжуманнинг максимал даражада ёқимли ҳамда бенуқсон ўтишига хизмат қилади.

 

Биз ўз меҳмонларимиз учун энг яхшисини илинамиз!
Биз Сизни меҳмонхонамизнинг доимий меҳмонлари қаторида кўришга умид қиламиз!
Ҳурмат ва эҳтиром ила
«Simma Hotel SPA & Water Park»
жамоаси

Манзил: Тошкент, Сергели 5 A, Ҳалқа йўли.

Tелефонлар: 71 207 29 99, 99 404 44 44

Сайт: simma.uz

Facebook: simmahotel

VKontakte: simma hotel

Instagram: simmahotel

Telegram : @simmahotel

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид