Пойтахт жанубида қад ростлаган муҳташам SIMMA HOTEL меҳмонхонаси бежиримлиги, хизмат кўрсатиш сифати билан ҳар қандай нозик дидли меҳмон талабига жавоб бера олади.


Меҳмонхона стандарт, де-люкс ва люкс тоифасидаги жами 118та хонага эга. Ўзига хос дизайнда безатилган кенг хоналар замонавий технологиялар билан уйғунлашган.
Меҳмонлар бу хоналарда ўзларини шоҳона ҳис қилишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган.



Хоналар смарт тв ва вайфай клавиатуралар билан жиҳозланган, меҳмонлар тв орқали тезкор интернетдан фойдаланишлари мумкин.
Мижозларга қулайлик яратиш ва улар кўнгилдагидек ҳордиқ чиқаришлари учун хоналардаги мебеллар етакчи корхоналар томонидан буюртма асосида тайёрланган.





Меҳмонхонанинг энг диққатга сазовор хусусиятларидан бири - унинг аквапарки бўлиб, аквапарк хизматидан нафақат бу ерда истиқомат қилаётган меҳмонлар, балки оила аъзолари, дўст ва яқинлари билан кўнгил ёзиш истагида бўлган барча хоҳловчилар фойдаланиш имкониятига эга.
















