Ўзбекистон | 10:10 / 25.10.2019
8824
8 дақиқада ўқилади

Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари эълон қилинди

Фото: Dreamstime

Ўзбекистонда таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари тасдиқланади. Тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Мактабгача, мактабдан ташқари ва умумий ўрта таълим ташкилотлари аттестацияси ҳудудий аттестация комиссиялари томонидан, бошқа таълим муассасалари аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ташкил этилади ҳамда ўтказилади.

Ушбу мезон талаблари жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига татбиқ қилинмайди.

Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ва таълим сифатини баҳолаш 4-та йўналишнинг 7 та ривожланиш соҳалари бўйича 19 стандартнинг бажарилиши индикаторлар асосида ўрганилади.

Таълим-тарбия жараёнини ташкил этилганлик ҳолати, амалга оширилган ишлар натижавийлиги йўналишида 3та ривожланиш соҳаси таҳлили қилинади:

1. Мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнининг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги;
2. Тарбияланувчиларнинг ривожланиш даражаси;
3. Таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш дастурларининг ижроси.

Бошқарув сиёсати ва кадрлар салоҳияти йўналиши бўйича битта ривожланиш соҳаси:

Раҳбар ва тарбиячи-педагог кадрлар салоҳияти бўйича куйидаги стандартлар бажарилиши ва таҳлили қилинади:

Мактабгача таълим ташкилотининг моддий-техника базаси ҳолати.

Бу йўналишга куйидаги ривожланиш соҳалари киради:

Моддий-техника базанинг ҳолати ва тарбияланувчилар ривожланиши учун яратилган шароитлар;

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, эстетик талабларга риоя қилиниши ҳамда овқатлантириш сифати.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги бўйича (200 баллгача);

таълим жараёнига давлат таълим стандартларини жорий этилиши бўйича (200 баллгача);

ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги бўйича (400 баллгача);

педагог кадрларнинг салоҳияти бўйича (300 баллгача);

моддий – техник таъминот бўйича (200 баллгача);

маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича (200 баллгача);

Ўрта махсус таълим ташкилотлари (академик лицейлар) қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги бўйича;

таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги бўйича;

ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги бўйича;

ўқувчиларнинг дарслик ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси бўйича;

педагог кадрлар салоҳияти бўйича;

таълим жараёнига замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги бўйича;

моддий-техник таъминоти бўйича;

маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сифати бўйича;

халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этиш ҳолати ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи бўйича;

битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши ҳолати бўйича;

ўрта махсус таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича;

Касб-ҳунар таълими ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

ўқув-тарбиявий жараённинг давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этилганлиги бўйича;

таълим муассасаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг таълим-тарбия жараёнига жорий этилганлик ҳолати бўйича;

ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражаси (билими) бўйича;

педагог, муҳандис-педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг сифат таркиби бўйича;

ўқув режасидаги фанлар бўйича зарур ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар тўплами, методик қўлланма, электрон дарсликлар) мавжудлиги ҳамда кутубхона ёки ахборот-ресурс маркази фондининг улар билан тўлдирилганлиги бўйича;

кутубхонанинг ёки ахборот-ресурс марказининг ўқитиш тилига мос ҳолда ўқув, методик, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан бойитилиши бўйича;

моддий-техника таъминоти ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш ҳолати бўйича;

замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши бўйича;

республика ва халқаро миқёсдаги касбий кўрик-танловлар ғолиблари салмоғи бўйича;

таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси бўйича;

касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги, таълим ташкилотига ўқувчилар қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши бўйича;

битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга кириши ҳамда ишга жойлашиши даражаси бўйича;

маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилганлиги ва унинг самараси бўйича;

ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириши ҳолати бўйича;

Олий таълим ташкилотлари (ОТТ) қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги ОТТ ташкилий тузилмаси ва бошқарув фаолияти - унинг миссия (ташкилот асосий фаолиятининг мазмуни)си стратегик ва жорий режалар, таълим мақсадлари ва вазифаларини самарали амалга оширишга йўналтирилган бўлиши керак;

давлат таълим стандарти ва малака талабларининг ўқув жараёнига жорий этилиши ўқув жараёни давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларига мос ҳолда ташкил этилган бўлиши керак;

талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими)ни баҳолаш жараёнида холислик ва шаффофликни таъминлаш учун барча шароитлар яратилган бўлиши керак;

профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти ва улар мутахассисликларининг (ихтисосликларининг) дарс бераётган фанларига мувофиқлиги ООТ профессор-ўқитувчиларининг илмий-педагогик салоҳияти даражаси республикадаги ўртача салоҳият даражаси билан қиёсланади, уларнинг таянч маълумотлари (мутахассислиги, ихтисослиги) ўзлари дарс берадиган фан(лар)га мувофиқ бўлиши керак;

талабаларнинг дарслик (электрон дарслик) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлиги даражаси, электрон кутубхона тизимининг мавжудлиги, ундан фойдаланиш самарадорлиги ва мустақил таълим бўйича ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги ОТТ ўқув режаларидаги фанлардан талабалар дарслик (электрон дарслик) ва ўқув қўлланмалари билан меъёр талаблари доирасида таъминланган бўлиши керак;

моддий-техника таъминоти, ўқув лабораторияларининг замонавий асбоб-ускуналар ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлиги даражаси ОТТ таълим жараёнида ўз стратегиясини тўлиқ амалга ошириши учун зарур бўлган моддий-техник таъминотга эга бўлиши керак;

электрон таълимнинг жорий этилишида замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши таълим жараёнида электрон таълимнинг жорий этилишига ОТТда замин яратилган ва уни амалда қўллаш учун тизимли чоралар (механизм) белгиланган бўлиши керак;

таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси ОТТда таълимнинг илм-фан ва кадр истеъмолчилари билан интеграцияси ҳамда ўзаро алоқаларининг йўлга қўйилганлиги ва самараси бўлиши керак;

илмий-тадқиқот фаолияти ОТТда профессор-ўқитувчилар илмий изланишларининг натижалари амалиётга жорий этишга қаратилган ёки йўналтирилган бўлиши керак;

маънавий-маърифий фаолияти ОТТда таълим-тарбия жараёни уйғунликда олиб борилиши керак;

битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга ёки ишга жойлашиши сўнгги 2 ўқув йилида ОТТни битирган талабаларнинг ишга жойлашганлик даражаси кўриб чиқилади, бунда давлат гранти асосида битирган талабалар 100% ишга жойлашган бўлиши керак;

халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги;

абитуриентларни ўқишга қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилишида сўнгги икки ўқув йилида абитуриентларни ўқишга қабул қилишнинг белгиланган талаб ва тартиблар асосида ташкил этилганлиги ва амалга оширилганлиги ўрганилади;

иш берувчиларнинг битирувчилар билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиши ҳолатида битирувчиларнинг билими, малакаси ва кўникмаларига берилган баҳо иш берувчилар ўртасида ўтказилган сўровнома орқали аниқланади.

битирувчилар томонидан битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг бажарилиши (сифати), якуний давлат аттестациясига оид фаолият ва унинг натижалари ОТТда битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари сифати, якуний давлат аттестацияси фаолияти қўйилган талабларга жавоб бериши керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид