Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия қўшинлари ва Асад армияси ўзаро жангга киришди
Туркия қўшинлари ва уларнинг иттифоқдошлари Сурия шимолида ҳукумат қўшинлари позицияларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Суриянинг SANA давлат агентлиги ўз мухбирига таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, тўқнашувлар Ҳасака вилоятидаги Тал-Тамр шаҳри яқинида юз берган. Маълум қилинишича, турк кучлари бир нечта қишлоқни эгаллаб олмоқчи бўлган, Сурия қўшинлари эса ҳужумга жавоб берган, бироқ йўқотишларга учраган. Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум қилинмаган.
Шунингдек, Рас-ал-Айн яқинида курд отрядлари ва турк ҳарбийлари ўртасида ҳам тўқнашув юз берган.
Туркия ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга амал қилаётгани, бироқ ўз ортидан хавфсиз ҳудудда қолаётган курдларга ҳужум қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026