Ўзбекистон | 14:18 / 26.10.2019
481
2 дақиқада ўқилади

Раддия – Боди камералар учун шубҳали тендер ҳақидаги мақола бўйича

2019 йил 1 август куни Kun.uz сайти орқали журналист Зафар Солижоновнинг «Боди камералар бўйича шубҳали тендер. Унда ютиб чиққан компаниянинг АҚШдаги дала ҳовлига қандай алоқаси бор?» сарлавҳали мақоласи эълон қилинган эди.

Мазкур мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз муносабатини билдирган. Бундан ташқари, «Infinecom» LLC (МЧЖ) компанияси таҳририятга мурожаат қилиб, мақолада ҳақиқатга мос келмайдиган ҳамда ташкилотнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига зарар етказувчи маълумотлар мавжудлиги сабабли раддия беришни сўраган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларни инобатга олган ҳолда, Kun.uz таҳририяти «Infinecom» LLC (МЧЖ) компаниясининг Kun.uz сайтида эълон қилинган мақолада ҳақиқатга мос келмайдиган ҳамда ташкилотнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига зарар етказувчи маълумотлар мавжудлиги муносабати билан раддия бериш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.

Зеро, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасига кўра, юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситасида эълон қилинган, ҳақиқатга мос келмайдиган ҳамда ўзининг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсини таҳқирловчи маълумотлар учун раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақлидир.

Шу муносабат билан Kun.uz сайтида 2019 йил 1 август куни эълон қилинган «Боди камералар бўйича шубҳали тендер. Унда ютиб чиққан компаниянинг АҚШдаги дала ҳовлига қандай алоқаси бор?» номли мақолага раддия эълон қилинади ва мақола сайт саҳифаларидан ўчирилади.

Kun.uz интернет нашри таҳририяти

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди