Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ишлаётган 600дан ортиқ ўқитувчи ТДПУ сиртқи бўлимида ўқитилади
Тошкент шаҳридаги мактабларда ишлаётган ўқитувчилар Тошкент давлат педагогика университетининг сиртқи бўлимида ўқитилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган 600 дан ортиқ ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар, истисно тариқасида, Тошкент давлат педагогика университетининг сиртқи бўлимида, мақсадли қабул квоталари ажратилган ҳолда, ишдан ажралмаган тарзда ўқитилишини ташкиллаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларида босқичма-босқич ёшларнинг ахборот коммуникация технологиялар соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган “IT-Nation” лойиҳасини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларида ҳуқуқ соҳасининг етук мутахассислари томонидан ҳар ҳафта “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан “очиқ дарс”лар, мактабларда ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда педагогик жамоалар учун ҳуқуқий мавзуларда суҳбатлар, ўқувчиларда коррупцияга қарши тоқатсизликни намоён эта олиш компетенцияларини шакллантириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан мунтазам учрашувлар ўтказади.
Мавзуга оид
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026