Жаҳон | 19:18 / 26.10.2019
5717
1 дақиқада ўқилади

Хитойда маълумотларни шифрлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Қонун давлат тузилмалари, компаниялари ва хусусий шахсларга зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

Халқ вакиллари умумхитой мажлиси ХХР тарихида илк бор маълумотларни шифрлаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳужжат 2020 йил 1 январдан кучга киради. Қонунга мувофиқ, ҳукуматнинг тегишли органлари криптографик стандартларни назорат қилади.  

Агентликнинг билдиришича, қонун давлат тузилмалари, компаниялари ва хусусий шахсларга зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.  

Қонунга асосан, ҳукумат криптография соҳасида малакали мутахассислар тайёрланишини рағбатлантиради.

Мавзуга оид