21:23 / 27.10.2019
0
4951

Ҳонгконг полицияси намойишчиларни тарқатиш бўйича операция ўтказмоқда

Айрим ниқоб таққан намойишчилар дўконларга ўт қўйиб, полиция ходимларига ёнувчи аралашма солинган шиша идишлар улоқтирди.

Ҳонгконг полицияси Коулун яриморолида рухсат этилмаган акция иштирокчиларини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда RTHK телерадиокорпорацияси хабар берди.

Якшанба куни шаҳарда бир неча кунлик осойишталикдан сўнг ҳукуматга қарши намойишлар яна бошланди. Кўчаларга чиққан бир неча юз намойишчи Шим Ша Цуй туристик районидан тўпланди.

Акция давомида айрим ниқоб таққан намойишчилар дўконларга ўт қўйиб, полиция ходимларига ёнувчи аралашма солинган шиша идишлар улоқтирди. 

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўчаларни намойишчилардан тозалашни давом эттирмоқда. Тўқнашувлар вақтида бир неча киши жароҳатланган.

Ҳонгконгда ёз фаслидан буён намойишлар давом этмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top