Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ERIELL Group»: юксак малакамиз Ўзбекистон равнақи учун хизмат қилади
Бугунги кунда Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган «Чунгар» конидаги 21-қудуқдан кунига 50 минг м³ табиий газ оқими қайд этилди. Бу жорий йилнинг 24 октябрь куни «Ўзбекнефтгаз» ва «ERIELL Group» мутахассисларининг ҳамкорликда қатламни гидравлик парчалаш бўйича олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасидир.

Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу қудуқнинг дебит кўрсаткичи нолга тушиб қолган, натижада бу ерда қазиб олиш ишлари тўхтатилган эди.
Бундан ташқари, «Шўртан» конидаги табиий газ оқими кунига 92 минг м³ гача кўпайиши қайд этилган 312-қудуқда, оқим 93 минг м³, 114,5 минг м³, 124,4 минг м³ гача кўпайган 305, 315 ва 314-қудуқларда, шунингдек, «Тайлоқ» конидаги табиий газ оқими мос равишда кунига 100 минг м³ ҳамда 170 минг м³ гача кўпайиши қайд этилган 24, 25-қудуқларда қатламни гидравлик парчалаш бўйича операциялар амалга оширилди.
«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати
Мавзуга оид
16:35 / 28.04.2026
Бойсунда нефт дарёга оқиб кетгани бўйича 8,5 млрд сўм компенсация ҳисобланди
09:17 / 05.03.2026
Бахтиёр Фозиловнинг бизнесларида нималар юз беряпти?
12:59 / 29.12.2022
ERIELL Group янги йил олдидан болаларни хурсанд қилди
12:44 / 02.12.2022