Жаҳон | 01:45 / 28.10.2019
5346
1 дақиқада ўқилади

Табиат ёнғинлари боис бутун Калифорнияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фото: AFP

Аввалроқ Сонома округи шерифи офиси йирик табиат ёнғини сабабли 180 минг киши эвакуация қилинишини эълон қилганди.

Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом табиат ёнғинлари сабабли бутун штат ҳудудида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди.

"Бутун штат бўйича фавқулодда ҳолат режимини эълон қилдим. Биз бу ёнғинлар ва кучли шамол билан курашиш учун барча имкониятларни ишга соламиз", - деб ёзди Ньюсом Twitter саҳифасида.

Айни пайтгача фавқулодда ҳолат режими Лос-Анжелес ва Сонома округларида жорий этилганди.

Аввалроқ Сонома округи шерифи офиси йирик табиат ёнғини сабабли 180 минг киши эвакуация қилинишини эълон қилганди. Яна миллионлаб кишилар профилактик ўчириш туфайли электр таъминотисиз қолди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид