18:35 / 28.10.2019
0
49946

Халқ банкига янги раис тайинланди

Фарҳод Исламович Саломов Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

У бу лавозимда бироз аввалроқ «Микрокредитбанк» раҳбарлигига ўтган Муродилла Эшматов ўрнини эгаллади.

Фарҳод Саломов 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2005 йилда АҚШдаги Колорадо техника университетини тамомлаган.

«Халқаро иқтисодий муносабатлар» ва «Бизнес бошқаруви» бўйича мутахассис бўлган Фарҳод Саломов 2001 йилдан банк тизимида фаолият кўрсата бошлаган.

Саломов АҚШнинг У.С. банкида директор ўринбосари бўлиб фаолият юритган. У 2012, 2013, 2014 йилларда банк мукофотлари билан тақдирланган. 2009 йилда эса фаолиятига инновацион тажрибаларни татбиқ этгани учун банкнинг олий мукофотига сазовор бўлган.

Фарҳод Саломов 2018 йил октябридан буён Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top