Жаҳон | 21:43 / 29.10.2019
3623
1 дақиқада ўқилади

Boeing раҳбари хатоларини тан олишини, лекин истеъфога чиқмаслигини айтди

Авиакорпорация раҳбари Деннис Мюленбург 30 октябрда АҚШ вакиллар палатасининг транспорт бўйича қўмитасида кўрсатма беради.

Boeing авиакорпорацияси раҳбари Деннис Мюленбург хатоларини тан олишини, лекин истеъфога чиқмаслигини айтди.

Журналистлар ундан 737 MAX лайнери дастури муваффақиятсизликка учрагани сабабли компания дуч келган муаммолар боис истеъфога чиқиш-чиқмаслиги ҳақида сўрашди.

"Мен ҳозирча буни ўйлаётганим йўқ. Биз хатоларга йўл қўйдик. Яхши тарафга кетмоқдамиз ва ўрганмоқдамиз", - деб жавоб қайтарди Мюленбург.

Аввалроқ Boeing иккита авиаҳалокат юз беришига сабабчи бўлганини тан олмаганди.

Деннис Мюленбург 30 октябрда АҚШ вакиллар палатасининг транспорт бўйича қўмитасида кўрсатма беради.

Эфиопиянинг Ethiopian Airlines ва Индонезиянинг Lion Air авиакомпанияларига қарашли Boeing 737 MАX самолётлари ҳалокатга учраганидан сўнг 2019 йил мартда бутун дунёда бу русумдаги самолётларнинг парвоз қилиши тақиқланганди.

Мавзуга оид