Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда Европадаги энг ашаддий жиноятчилардан бири қўлга олинди
Қўлга олинган жиноятчи Люксембургда 22 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. У Марбелье шаҳрида туғилган кунини нишонланаётган чоғида қўлга олинган.
Европада қидирувда бўлган, Европол рўйхатига киритилган жиноятчилардан бири Испанияда қўлга олинди. Бу ҳақда Испания миллий полицияси хабар берди.
Қайд этилишича, 2013 йил 2 апрелдан 3 апрелга ўтар кечаси, бир гуруҳ қуролланган шахслар Люксембургдаги пул ташувларини қўриқлаш компанияси штаб-квартирасига ҳужум уюштирган. Улар портловчи моддалар ёрдамида эшикларни бузишган, аммо пуллар сақланадиган бункерга кира олишмаган.
Ҳужум қилганлар ва воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари ўртасида отишма юз берган, жиноятчилар қочиб кетишга ва Бельгия чегарасини кесиб ўтишга муваффақ бўлишган.
Қўлга олинган жиноятчи Люксембургда 22 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. У Марбелье шаҳрида туғилган кунини нишонланаётган чоғида қўлга олинган. Унинг ёнидан сохта ҳужжатлар топилган.
Мавзуга оид
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026
Инқироздан дунё брендига: Бильбао шаҳрининг қайта туғилиши
21:51 / 11.05.2026