19:28 / 29.10.2019
0
4018

Озарбойжон давлат нефть компанияси кемасида портлаш содир бўлди

Кема сейсмик разведка ишларида фойдаланиладиган портловчи модда олиб кетаётган бўлган.

Озарбойжон давлат нефть компаниясига (SOCAR) тегишли георазведка кемасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

"SOCAR геологоразведка кемасида портлаш содир бўлди, бир киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳатланди", - дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар компания ходимлари бўлиб, яраланганлар шифохонага жойлаштирилган.

Хабарда айтилишича, кема "сейсмик разведка ишларида фойдаланиладиган портловчи модда" олиб кетаётган бўлган.

Воқеа тафсилотларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top