08:04 / 30.10.2019
0
4915

Британия парламенти муддатдан аввал сайловлар ўтказилиши учун овоз берди 

Борис Жонсон / Фото: REUTERS

Британия парламенти қуйи палатаси 12 декабрда муддатдан аввал сайловлар ўтказилиши ҳақидаги қонун лойиҳасига овоз берди.

Сайловлар ўтказилиши учун 438 депутат овоз берган, 20 нафари қарши чиққан.

Британия бош вазири Борис Жонсон парламентга муддатдан аввал сайловлар ўтказилиши ташаббусини уч марта киритган, бироқ улар қабул қилиш учун талаб этиладиган депутатларнинг учдан икки овозини тўплай олмаганди. Шундан кейин Жонсон парламентга ташаббусни эмас, балки қабул қилиниши учун кўпчилик овоз етарли бўладиган қонун лойиҳасини киритишини айтганди.

Жонсон муддатдан аввалги сайловлар ёрдамида Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича янги келишувнинг маъқулланишига эришмоқчи.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top