Технология | 17:42 / 30.10.2019
2703
1 дақиқада ўқилади

Facebook Буюк Британияда 500 минг фунт жарима тўлайди

Фото: PA Images\ТАСС

Facebook 2007 йилдан 2014 йилгача фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни мобил илова ишлаб чиқарувчиларга тақдим этиб нотўғри йўл тутган.

Facebook ижтимоий тармоғи маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича иш доирасида 500 минг фунт тўлайди, деб маълум қилди Британия ахборот комиссарлиги бошқармаси (ICO).

"Томонлар келишувга эришди. Facebook жарима сифатида 500 минг фунт тўлашга рози бўлди", - дейилади хабарда.

ICO 25 октябрда маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун жиддий равишда бузилгани сабабли Facebook компаниясига 500 минг фунт жарима солганди. 

Маълум қилинишича, Facebook 2007 йилдан 2014 йилгача фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни мобил илова ишлаб чиқарувчиларга тақдим этиб нотўғри йўл тутган. Натижада GSR компанияси 87 миллион кишининг, жумладан Буюк Британиянинг 1 миллион фуқароси тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз олган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид