Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темир йўллари» янги йўналишда поездлар қатновини йўлга қўйди
Фото: Ўзбекистон темир йўллари
«Ўзбекистон темир йўллари» янги йўналишда поездлар қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти хабарида айтилган.
Қайд этилишича, 2019 йил 29 октябрдан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Мискин - Нукус - Бейнеу йўналишида йўловчи поездининг ҳаракати йўлга қўйилган.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ушбу поезд ҳар куни республика фуқаролари ва чет эл фуқароларига бир шаҳардан бошқасига муаммосиз кириш имконини беради. Шу билан бирга, мазкур поезд қуйидаги станцияларда тўхтайди: Назархон, Кайбакли, Қораўзак, Бадай, Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл.
Билдирилишича, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
18:13 / 19.03.2026