Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари 100 доллар пора билан ушланди
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари ва ҳокимлик мутахассиси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
2019 йил 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. (1982 й.т.) фуқаро С.М.дан (1965 й.т.) Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хўжалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. (1966 й.т.) хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 210- (Пора олиш) ва 212-моддалари (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:20 / 20.06.2026
Тезкор тадбирларда икки банк ходими пора билан қўлга тушди
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
18:29 / 13.06.2026