17:38 / 30.10.2019
0
4469

Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаролар Ж.А., С.О. ҳамда М.Ш.лар тўхтатилиб, уларнинг юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахсларга тегишли бўлган сумкаларда умумий қиймати 51 миллион сўмлик 600 дона шампун ва 2402 дона гигиеник дезодорантлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, тадбир давомида яна бир қонунбузарнинг қинғир қилмиши фош этилди.

Дўстлик туманида ҳаракатланиб кетаётган, тезкор кузатувга олинган “Исузи” русумли юк автоулови тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро Б.Н.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 62,3 миллион сўмлик 49 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top