Ўзбекистон | 11:20 / 31.10.2019
7439
1 дақиқада ўқилади
«ERIELL Group»: Газли ҳудудида янги газ қувури ишга туширилди
«2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастури» доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ конларини жиҳозлаш мақсадида «ERIELL Group» компанияси Газли ҳудудида «Дояхотин» конидан «Учқир» олтингугуртдан тозалаш заводигача бўлган 46,7 км масофага чўзилган 426×18 мм диаметрли янги газ қувури фойдаланишга топширилди.
Ушбу лойиҳанинг мақсади «Дояхотин», «Миркомилқудуқ», «Саватли» ва «Жанубий Кулбешкак» конларидан «Учқир» олтингугуртдан тозалаш заводигача газни йиғиш ва ташиш учун мўлжалланган, авария ҳолатидаги мавжуд қувурларни алмаштиришдан иборат.
Мазкур газ қувурининг қурилиши газ насосининг потенциалини оширишга имкон беради ва келажакда истиқболли конлардан газни ташиш учун асос бўлади.
«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати