Жаҳон | 14:40 / 31.10.2019
6271
2 дақиқада ўқилади

Фото: Японияда ЮНЕСКО рўйхатидаги қадимий қалъа бутунлай ёниб кетди

EPA/TASS

Ёнғин пайшанбага ўтар кечаси асосий корпус залида бошланган. Ёнғин вақтида қалъа ичида одамлар бўлмаган, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Олов чиқиши сабаби аниқлаштирилмоқда.

Фото: Wataru Kohayakawa/AFLO/Global Look Press
REUTERS

Ёнғин жами 6 минг квадрат метр майдонга тарқалган ва 7та бинони тўлиқ яксон қилган, жумладан бинолар комплексини ҳам.

GETTY IMAGES

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, ёнғиндан аввал қалъада Рюкю сулоласи маданияти фестивали ўтказилган, 30 октябрь куни ходимлар яна бир байрам маросимига фаол равишда тайёргарлик кўришганди.

GETTY IMAGES

Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суганинг маълум қилишича, ҳукумат ушбу қалъани қайта тиклаш учун бор имкониятларни ишга солади.

Сюри қалъаси XIV - XV асрларда қурилган ва Окинава қадимий маданиятининг асосий рамзларидан ҳисобланади. Мажмуа Рюкю давлати ҳукм сурган вақтда монарх учун қароргоҳ бўлган.

EPA/TASS

1945 йилда Окинава учун уруш вақтида қалъа ертўласида Япония императори армияси штаби жойлашганди. 25-27 май кунлари Американинг Миссисипи линкори артиллерияси қалъани ўққа тутган ва у ёниб кетганди.

Шундан сўнг Сюри қалъаси кўп йиллар давомида хароба бўлиб ётган. Ўрта асрлар ёдгорлигини реставрация қилиш ишлари 1980-йилларга келиб бошланади, 1992 йилдан эса ташриф буюрувчилар учун очилади.

2000 йилда Сюри қалъаси Рюкю оролидаги қадимий давлатга мансуб бўлган бошқа обидалар билан биргаликда ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид