Light | 12:33 / 31.10.2019
9192
1 дақиқада ўқилади

Туркияда цитрус мевалар фестивалига тайёргарлик жараёнидан фотожамланма 

Фото: Anadolu

Туркиянинг Мерсин вилоятида 1-3 ноябрь кунлари цитрус мевалар халқаро фестивали бўлиб ўтади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилувчи маҳаллий аёллар фестивалга атаб тонналаб апельсин, лимон, мандарин ва грейпфрутлардан 30 га яқин турли композиция яратишди. Улар орасида аждарҳо, кит, вертолёт, гитара, автомобил ва поезд шаклларини учратиш мумкин. Бу ажойиб композициялар, шубҳасиз, фестиваль кўркига айланади.

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид