15:00 / 01.11.2019
0
13255

Ли Кэцян расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. 

Шу ернинг ўзида расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. Юқори мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар сўнгида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукуматлар раҳбарлари (Бош вазирлари) кенгашининг 18-мажлисида иштирок этади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top