14:22 / 01.11.2019
2
11619

Тожикистон қарийб 10 млн долларлик ўзбек газини импорт қилди

Фото: ТАСС

Жорий йил бошидан бери транспорт воситалари, минерал ва кимёвий маҳсулотлар, шунингдек, ўсимлик маҳсулотлари Тожикистон импортининг умумий ҳажмида 50 фоиздан ортиқни ташкил этди. 

Мамлакат Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигидан «Авеста»га хабар қилишларича, асосий маҳсулот гуруҳлари импортида транспорт воситалари улуши умумий ҳажмнинг 12,6 фоизини ташкил этди. Минерал маҳсулотлар импортидаги ушбу кўрсаткич 19,3 фоизга тенг бўлди.

Хабар қилинишича, ушбу даврда транспорт воситалари импорти ўтган йилнинг 9 ойидаги кўрсаткичга нисбатан 8,1 фоизга ошган. 242,1 миллион доллардан ортиқ қийматга эга транспорт воситалари олиб келинган.

Минерал маҳсулотлар импортининг ҳажми 461,4 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 7,1 фоизга кўп.

Минерал маҳсулотлар импорти рўйхатига нефть маҳсулотлари, табиий газ, кўмир, руда ва концентратлар, электр энергияси ҳамда бошқалар киради.

Хусусан, қўшни Ўзбекистондан табиий газ импорти ҳажми 9,7 миллион доллардан ошди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top