22:28 / 01.11.2019
0
4799

Трампнинг импичмент жараёни бўйича тингловлар ноябрда бошланиши мумкин

Аввалроқ АҚШ вакиллар палатаси кўпчилик овоз билан Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланишини расмийлаштирувчи резолюцияни қабул қилганди.

АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси президент Дональд Трампнинг импичмент жараёни доирасидаги тингловлар ноябрда бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

"Ноябрда оммавий тинглов бўлиб ўтади деб ўйлайман", - деди Пелоси Блумберг журналистлари билан суҳбатда.

Спикер шу билан биргаликда импичмент жараёни доирасидаги суриштирувнинг якунланиш муддати ноаниқлигини айтди. 

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни АҚШ вакиллар палатаси кўпчилик овоз билан Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланишини расмийлаштирувчи резолюцияни қабул қилди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top