Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Президент 2019 йил 1 ноябрь куни Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади.
Олий Мажлис Сенати аъзоси Нигора Раббимованинг ёзишича, Қонунда божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорларини ошириш назарда тутилган.
Хусусан, жарима санкцияларининг оширилиши ҳуқуқбузарликларнинг қуйидаги турларига нисбатан қўлланилади:
товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини божхона органи рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки етказиб бермаслик;
божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этиш;
божхона назорати остидаги товарлар юкланган транспорт воситалари юкхонасини қонунга хилоф равишда очиш;
товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик.
Шу билан бирга, Қонунда мамлакатга илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқмаганлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан сўнг уларни ўттиз кун муддатда олиб чиқмаганлик учун товар ва транспорт воситаларини мусодара қилиш назарда тутилган.
Бундан ташқари, 227-1–227-27-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун транспорт воситаларини ушлаш ва кўздан кечиришга доир божхона органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқи мустаҳкамланган.
Қонуннинг қабул қилиниши қонун устуворлигини таъминлашга, шунингдек товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиш бўйича ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган шахслар жавобгарлигини кучайтиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
17:00 / 26.03.2026
Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефонни IMEI рўйхатидан қандай ўтказиш мумкин?
13:16 / 26.03.2026
Марказий банк 11 та тижорат банкини жаримага тортди
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
14:27 / 17.03.2026