Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Жанубий Корея фуқаросига нисбатан талончилик содир этилди
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 23:30ларда пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган «Медиапарк» савдо мажмуаси олдида талончилик юз берди.
«Постда» нашри хабарига кўра, шу ерда айланиб юрган Жанубий Корея Республикаси фуқароси Ч.Б.нинг қўлига номаълум кимса ташланиб, умумий қиймати 1900 АҚШ долларилик занжирни юлиб қочган.
Лекин у узоққа боролмаган. Хабарда айтилишича, ўз вақтида кўрилган чора туфайли К. З. қўлга олинди.
Чет эл фуқаросига нисбатан бўлган талончилик бартараф этилган. Мўмай даромадни кўзлаган К. З. эндиликда қилмиши учун жавоб беради.
Мавзуга оид
19:52 / 21.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири Хан Док Су исён иши бўйича 23 йилга қамалди
18:11 / 16.01.2026
Андижонда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
13:42 / 16.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ президенти беш йилга қамалди
23:02 / 13.01.2026