Жаҳон | 10:11 / 05.11.2019
18622
2 дақиқада ўқилади

Сурияда ал-Бағдодийнинг опаси ушлангани маълум қилинди 

Фото: Марина Лысцева/ТАСС

Сурияда ИШИДнинг яқинда йўқ қилинган етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг опаси Расмия Аваз ушланди. Бу ҳақда турк амалдорига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, 65 ёшли Аваз ИШИД билан алоқаларда айбланмоқда. У 4 ноябрь оқшомидаги рейд вақтида трейлер контейнерида аниқланган. Аёл Суриянинг Ҳалаб вилоятидаги Азаз шаҳри яқинида оиласи билан бирга яшаган. Бу ҳудуд ҳозирда Туркия назоратидаги ҳудуд ҳисобланади. 

Манбанинг маълум қилишича, Аваз билан бирга унинг турмуш ўртоғи, келини ва 5 фарзанди ушланган. Оиланинг балоғатга етган аъзолари сўроқ қилинган. Манба ал-Бағдодийнинг опаси разведкага фойда келтириши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.

“Бундай нарсалар – разведка учун ноёб топилмадир. У ИШИД ҳақида биладиган маълумотлар гуруҳ ҳақидаги тасаввуримизни кенгайтириши ва кўпроқ террорчиларни ушлашимизда ёрдам бериши мумкин”, деб айтган туркиялик амалдор.

Аввалроқ ИШИДнинг собиқ етакчиси ал-Бағдодий америкалик ҳарбийларнинг махсус рейди давомида йўқ қилинганди. Кейинроқ ИШИД ўз етакчиси ўлганини тан олган ва унинг ўрнига янги етакчи тайинлаганини эълон қилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди