Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда МИБ ходимига нисбатан жиноят содир этилди
Андижонда МИБ ходимига нисбатан жиноят содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаро О.С. электр энергиясидан қарздорлиги сабабли яшаш хонадонини тармоқдан узаётган МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган.
Хабарда айтилишича, фуқаро О.С. давлат инспекторларидан бирини ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 ноябрь куни Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
08:51 / 20.06.2026
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026