Жамият | 18:06 / 06.11.2019
15714
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz ёритганидан сўнг – Олий суд «Arabboy» МЧЖга ерни қайтариб берди

Олий Суд 3 йилдан ортиқ вақт мобайнида судма-суд юрган фирма дуч келган муаммога қонуний ечим топиб, чек қўйди. Шу билан Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати прокуратуранинг нотўғри киритган протести оқибатида вужудга келган англашилмовчиликка барҳам берди. 

Эслатиб ўтамиз, Шу йилнинг 12 августида Kun.uz сайтида «Arabboy»га берилган ер тўғри олиб қўйилганми – сўнг сўзни Олий суд айтади» номли мақола эълон қилинган эди.

Унда «Arabboy» МЧЖ Юнусобод туман, Марказ-6, 9-мактаб қаршисидаги гаражлар жойлашган 0,7 гектар ер майдони 2014 йил 4 август куни Тошкент шаҳар ҳокимининг №651-сон қарори билан кўп қаватли тураржой ва кўп қаватли автотураргоҳ қуриш учун фирма тасарруфига берилгани, бироқ ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар оқибатида ер давлат захирасига қайтариб олингани, қонунийликни таъминлаши лозим бўлган айрим мансабдорлар томонидан нотўғри протест киритилгани ортидан тадбиркор манфаатига зиён етгани таъкидланган эди. 

Ниҳоят, 2019 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Аҳатова раислигида мазкур ишни назорат тартибида кўриб чиқиб, мазкур иш юзасидан сўнгсўзни айтди. 

Биз мазкур қарор юзасидан «Arabboy» МЧЖ юристи Рустамали Олимбековдан изоҳ олдик. 

Мавзуга оид