Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қадамбой Султонов Латвия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
2019 йилнинг 5 ноябрь куни Рига қалъасида Ўзбекистон Республикаси элчиси Қадамбой Султонов Латвия Республикаси президенти Эгилс Левитсга ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида Латвия раҳбари унинг мамлакати президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда жадал амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва Рига Тошкентнинг ислоҳчилик саъй-ҳаракатларига бундан кейин ҳам кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди, дейилади ТИВ хабарида.
Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг кун тартиби, минтақавий ва халқаро кўп томонлама тузилмалар, жумладан Европа иттифоқи, БМТ доирасидаги алоқаларнинг кўплаб масалалари ва Марказий Осиёда минтақавий ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Халқлар ўртасидаги алоқаларни (people-to-people ties) мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари таъкидланди.
Учрашувда Латвия президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Солвейга Силкална ҳам иштирок этди.